Поставнин: собиқ СССР фуқаролари Россия фуқароси мақомини олади

© Sputnik / Руслан КривобокВячеслав Поставнин
Вячеслав Поставнин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Миграция XXI аср" фонди президенти Вячеслав Поставнин собиқ СССР фуқароларига алоҳида мақом берилиши ҳақидаги қарорни олқишлаш лозимлиги таъкидлади

Илгарироқ Россияда фуқаролиги йўқ шахсларга — СССРда туғилган, РФ ҳудудида 15 йилдан ортиқ муддат яшаган, озодликка чиққан маҳбусларга, Россияга болалигида кўчиб келиб, Россия паспортига эга бўлмаган фуқароларга янги ҳужжатлар бериши ҳақида хабар берилган эди.

Янги гувоҳнома фуқаролиги йўқ шахсларга мамлакатда қонуний яшаш имкониятини беради, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқарма раҳбари ўринбосари Валентина Казаковага таянган ҳолда.

Поставнин: выходцы из стран бывшего СССР будут легализованы в России

Россия ИИВ томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси "фуқаролиги йўқ шахсларга, шахсини тасдиқловчи янги ҳужжат берилишини" назарда тутади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомга эга бўлмаган одамларга кейинчалик Россияда вақтинчалик яшашга рухсатнома олиш имконини яратади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун янги мақом 10 йил кечиктирилиб киритилмоқда, деб ҳисоблайди "Миграция XXI аср" жамғармаси президенти Вячеслав Поставнин. Унинг сўзларига кўра, у собиқ совет республикаларидан қачонлардир Россияга келган ва қатор сабаблар туфайли Россия фуқаролигидан маҳрум этилган мигрантларга тааллуқли.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Беш йил ичида Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 2 бараварга кўпайди

"2007 йилда 1992 йилдан кейин Россия фуқаролигини олган одамларни текшириш бошланган эди, улар асосан қардош республикалардан турли сабабларга кўра қочишга мажбур бўлган этник руслар эди. Маълум бўлдики, уларнинг аксариятининг ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилмаган — бунда уларнинг ўзларининг ёки Федерал миграция хизматининг хатоликлари бор эди. Шундан сўнг бутун бошли оила фуқароликдан маҳрум этилган, аммо бу одамлар қандай мақомни олиши масаласи ҳақида ҳеч ким ҳатто бош қотирмаган. Улар ортга ҳам қайтолмасди, ахир улар на Қозоғистон, на Ўзбекистон ва на Тожикистон фуқаролари эмасди", — деди Sputnik Молдова мухбирига суҳбатдош.

Шу боис унинг фикрича, Россияда яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахслар учун алоҳида мақомни татбиқ этиш қарори, кечиккан бўлсада, аммо ўта муҳим қарор.

Янгиликлар лентаси
0