Жамият

Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Бумага и ручка
Бумага и ручка - Sputnik Ўзбекистон
Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, республикада медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Аудитория вуза - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги қатор университетлар ўртасида масофавий таълим тизими яратилди

Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида "Журналистика (фаолият турлари бўйича)" таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, "Олий журналистика курслари" бўйича қабул тўхтатилади.

Ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар зарур. Бироқ мамлакатда бундай кенг кўламли вазифани ҳал этадиган таянч олий таълим муассасаси мавжуд эмасди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала