Сиёсат

Путин бекор бўлган АҚШ ва КХДР саммити ҳақида: Ким Чен Ин берган ваъдаларини бажарди

Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Инга йўллаган мактубида КХДРнинг "душманона" баёнотлари туфайли Сингапурда 12 июнь кунига белгиланган саммитнинг ўтказилишини номувофиқ деб ҳисоблашини маълум қилганди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Шимолий Корея АҚШ билан режалаштирилган, аммо бўлиб ўтмаган саммит арафасида ўзининг барча берган ваъдаларини бажарди, деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин, Франция президенти Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Лидер Северной Кореи Ким Чен Ын во время запуска ракеты - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувдан воз кечди

"Ким Чен Ын ўзи томонидан у бунгача берган барча ваъдаларни бажарди - ҳатто ўз полигонидаги тоннель ва шахталарни ҳам портлатди. Шундан сўнг эса биз АҚШ томонидан ушбу учрашувнинг бекор қилингани ҳақида эшитдик", - деди Путин.

Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Инга йўллаган мактубида КХДРнинг "душманона" баёнотлари туфайли Сингапурда 12 июнь кунига белгиланган саммитнинг ўтказилишини номувофиқ деб ҳисоблашини маълум қилганди. Трамп саммит бекор қилинганини, аммо Ким Чен Ин билан келажакда учрашишга тайёрлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала