Тошкентда ШҲТ саммити олдидан маслаҳатлашув бўлиб ўтади

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари, ШҲТга аъзо давлатлар Кенгаши йиғилишидан кутиладиган натижаларни муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Шу йилнинг 29 май куни Тошкентда Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тақдимотининг лойиҳаси таништирилади.

Иштирокчилар ташкилот доирасидаги ҳамкорлик масалалари, ШҲТга аъзо давлатлар Кенгаши йиғилишидан кутиладиган натижаларни муҳокама қилишади.

Шунингдек, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь хоним ҳамда 2017 йилда ШҲТнинг тўла ҳуқуқли аъзоларига айланган Ҳиндистон ва Покистон элчиларининг чиқиш қилишлари режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатлар саммити июн ойи бошида Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтади.

Саммитда Циндао декларацияси ва бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинади. Аввалроқ ХХР раиси Си Цзиньпин Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ташкилот ривожланиши, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун янги куч беришини қайд этганди.

Янгиликлар лентаси
0