Абдулазиз Камилов "Примаков ўқувлари" форумида иштирок этади

Oбуна бўлиш
2018 йилда бўлиб ўтадиган "Примаков ўқувлари"нинг мавзуси - "Ўзгарувчан дунё мувозанати таҳдидлари" деб белгиланган. Унда 22 хорижий мамлакатдан 65 нафар етакчи эксперт ва дипломатлар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Адулазиз Камилов 28-30 май кунлари Москвага ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

"2018-йилнинг 28-30-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Россияда бўлади ва "Примаков ўқувлари" анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди", — дейилган хабарда.

Шунингдек, А. Камилов Москвада икки томонлама учрашувларда ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

"Примаков ўқувлари" (Примаковские чтения) — Россия давлат арбоби ва академиги Евгений Примаков номини олган, ҳар йили Москвада ўтказиладиган халқаро форумдир.  Унда бутун дунёда кўзга кўринган экспертлар, сиёсатчилар ва дипломатлар иштирок этиб, шу куннинг муҳим сиёсий ва иқтисодий муаммоларни муҳокама қилишади, фикр алмашишади.

2018 йилда бўлиб ўтадиган "Примаков ўқувлари"нинг мавзуси — "Ўзгарувчан дунё мувозанати таҳдидлари" деб белгиланган. Унда 22 хорижий мамлакатдан 65 нафар етакчи эксперт ва дипломатлар иштирок этади.

 

Янгиликлар лентаси
0