ИИББ: Эски паспортлар амал қилиши 1 июлдан тўхтатилади

Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб эски паспортдан фойдаланган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади - ИИББ.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб эски турдаги биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиши тўхтатилишини яна бир эсга солди.

"Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йил 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортларининг амал қилмаслиги ҳамда бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилади. Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз", — дейилган хабарда.

Шунингдек, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0