Гуллар байрами: Namangan Flowers-2018 фестивали бошланди

© Sputnik / Антон ДенисовВыращивание цветов для городских клумб
Выращивание цветов для городских клумб  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивал ҳар доимдек бир ҳафта эмас, балки бир ой давом этади. Ушбу ёз мавсумининг ёрқин байрамини ўтказиш тажрибаси Челябинск делегация вакилларида қизиқиш уйғотди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Наманганда якшанба куни, 27 май Namangan Flowers-2018 гуллар фестивали бошланди, деб хабар қилди “Ўзбекистон янгиликлари” портали.

Площадь Дружба народов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент сизни яхши кўради: пойтахтда шаҳар куни нишонланади

Фестивал ҳар доимдек бир ҳафта эмас, балки бир ой давом этади.

Очилиш маросими гуллар билан безатилган машиналар паради билан бошланди. Парадда енгил, юк машиналари ҳамда комбайн иштирок этди. Машиналар аэропортдан Бобур ҳиёбонига ўтишди.  

Бобур ҳиёбонида ноёб ва антиқа гуллар кўргазмаси ташкил қилинди. Шаҳарнинг 100 ортиқ гулчилари ўз ишларини меҳмонлар эътиборига ҳавола қилишди.

Байрамга Ўзбекистондаги Багладеш элчиси Мосуд Маннан рафиқаси билан ташриф буюрди.

Бундан ташқари, тадбирда Челябинск вилоятидан делегацияси иштирок этди. Уларда фестивал ўтказиш тажрибаси катта таассурот қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0