Швеция полицияси терроризмни молиялаштиришда гумонланувчи шахсни ҳибсга олди

© AFP 2023 / Janerik HenrikssonSchwedische Polizisten
Schwedische Polizisten - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 3 май кунидан ҳудди шу иш бўйича 3 нафар шахс ҳисбда сақланмоқда. Улардан икки нафари – Ўзбекистон фуқаролари – улар террорчилик жиноятини содир этишга тайёргарлик кўришда гумонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Швеция полицияси душанба куни террорчилик фаолиятини молиялаштиришда гумонланаётган шахсни қўлга олишди.

Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шимолидаги 20 минг нафар жангарилар туфайли ОДКБга таҳдид кучаймоқда

Бу ҳақда РИА Новости Швеция полияцияси СЭПО (SÄPO) маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.

Ҳибсга олинган шахс ўта жиддий жиноятни молиялаштиришда гумонланмоқда.

Матбуот учун хабарда шу йил 3 май кунидан айнан шу иш бўйича 3 нафар шахс ҳисбда сақланмоқда. Улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароси – террорчилик жинояти тайёрлашда гумонланмоқда, учинчи шахс эса – Қирғизистон фуқароси – террорчилик фаолиятини молиялаштиришда гумонланмоқда.

Хавфсизлик полицияси май ойи бошида ҳисбга олинган шахслар устидан кузатувни бошлашган. Маълумотларга кўра, жиноятни содир этишга тайёргарлик бир оз вақт бўлган, аммо яқин вақтда уни амалга оширишни режалаштирувчи ҳеч қандай аломатлар йўқ.  

Янгиликлар лентаси
0