Тарихни “булғаган” расм

© Sputnik / Владимир Вдовин / Медиабанкка ўтишРепродукция картины художника Ильи Репина "Иван Грозный и сын его Иван 16 ноября 1581 года". Государственная Третьяковская галерея.
Репродукция картины художника Ильи Репина Иван Грозный и сын его Иван 16 ноября 1581 года. Государственная Третьяковская галерея. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган жума куни Третьяков галереясида 37 ёшли фуқаро Илья Репиннинг “Иван Грозный ва унинг ўғли Иван” картинасини йиртиб ташлашга ҳаракат қилди. Бу оддий безориликми ёки бошқа нарса?

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Ўтган жума куни Третьяков галереясида музейга келган фуқаро темир устун билан расмлардан бирини йиртиб ташлашга ҳаракат қилди. Ҳужум натижасида расм юзига қўйилган ойна синиб, расм чизилган матонинг бир неча жойи йиртилди.

Нукус дурдоналари кўргазмаси очилиши - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

Музей вакиллари айтишига қараганда расмни қайта тиклаш учун бир неча йил керак бўлиши мумкин экан. Яхшиям картинанинг энг муҳим жойлари – шоҳнинг юзи ва қўлларига зарар етмаган.

Кейин маълум бўлишида ушбу вандалликни амалга оширган киши 37 ёшли Игор Подпорин бўлиб чиқди. У 90  йилларда Ўзбекистондан Россияга кўчиб ўтган ва айни дамда Воронеж вилоятида яшар экан.

“Иван Грозный ва унинг ўғли Иван”

Машҳур рус рассоми Илья Репин қаламига мансуб  ушбу расмнинг иккинчи номи - “Иван Грозный ўз ўғлини ўлдирмоқда”. Унда Иван Грозный жаҳл устида ўғлига ўткир учли темир таёқ улоқтиргани, кейин эса нима қилиб қўйганини англаб, ўғлини бағрига босиб тургани тасвирланган. Жаҳлдор подшоҳ шу дамда нималарни ҳис қилаётганини унинг юзи қўлларидан англаб етиш мумкин.

Россияда 1581 йилда рус шоҳи Иван Грозныйнинг ўғли тўсатдан вафот этади. Шунда халқ орасида уни отаси жаҳл устида  ўлдириб қўйган деган гап тарқалади. Иван Грозныйнинг жаҳлдорлигини билган одамлар бунга ишонишади. 1963 йилда совет олимлари Архангел соборида кўмилган шаҳзода Иваннинг жасадини текшириб кўришганда унда ҳеч қандай жароҳат изи топиша олмайди, аксинча унинг таънасида жуда кўп миқдорда симоб топишади ва у заҳарланиб ўлган деган хулосага келишади.

Комплекс Чорсу в Шахрисабзе - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳрисабзда янги бадиий галерея очилади

Тарихий сабаблар

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Илья Репин Иван Грозныйни қораламоқчи бўлмаган. Аксинча, рассом уни бир лаҳзада жаҳлдор шоҳдан ўғлини яхши кўрувчи отага айланган киши қиёфасида маҳорат билан тасвирлаган.

Иккинчидан рассом ушбу расмни 1881 йилда, шаҳзода Иван ўлимидан роппа-роса 300 йил ўтиб содир бўлган Александр IIнинг ўлимидан (террор оқибатида) кейин ёзишга қарор қилади. Бу билан Репин, бир томондан, жамият нигоҳини тарихнинг қайғули ўхшашлигига қаратмоқчи бўлади, иккинчи томондан эса - жиноятдан кейинги пушаймонга.

Ўша вақтларда (1881) Россияда ҳукуматга қарши фаолият олиб бораётган, турли яширин уюшмалар пайдо бўлаётган эди. Балким рассом ўзининг ушбу асари  билан уларга қараб “Эҳтиёт бўл одам ўлдириб қўйма кейин кеч бўлади” демоқчи бўлгандир...

Санъат билан тарихни аралаштирганлар

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келганда, албатта бориладиган 10та жой

Қонли саҳна тасвирланган “Иван Грозный ва унинг ўғли Иван” картинасининг тақдири ҳам осон кечмаган. 1913 йилда Абрам Балашов номли киши “Рус шоҳини таҳқирловчи” расмга уч марта пичоқ санчган. Ўша вақтда ҳаёт бўлган Илья Репиннинг ўзи расмни қайта тиклаган.  

Беш йил олдин эса (2013) бир гуруҳ ватанпарварлар президентга расмий мактуб йўллаб “Бу тарихда бўлмаган воқеа. Рус подшоҳи бундай қилмаган. Ушбу расм Россия тарихини булғамоқда” деган мавзуда хат ёзиб, уни таъқиқлаб қўйишни сўрайди, лекин уларга рад жавоби беришади.  

Нима бўлганда ҳам расм бу – бадиий санъат асари. У рассомнинг уй-хаёллари, ҳаётга бўлган шахсий нигоҳи асосида чизилган. Уни тарихий факт деб тушуниш нотўғри бўлади.

Янгиликлар лентаси
0