Тошкентга “Халқлар дўстлиги” қайтди ёки ўтмишнинг иккинчи нафаси

Oбуна бўлиш
Таниқли тележурналист, kultura.uz сайти асосчиси Борис Бабаев “Халқлар дўстлиги” майдонининг тарихи ва Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикрларини Sputnik мухбирига сўзлаб берди.

Майдон ва концерт залига “Халқлар дўстлиги” номини қайтарилиши  - бу адолатнинг қайтарилишидир.

“1966 йилда Тошкентда бўлган зилзиладан сўнг катта ўзгаришлар содир бўлади – бу ерга вайрон бўлган шаҳарни қайта тиклаш учун бутун собиқ Иттифоқдан одамлар кела бошлайди”, - дейди у.

Пойтахтда палатка майдонлари пайдо бўла бошлади. Палаткаларда Собиқ иттифоқнинг турли республика ва шаҳарларидан келган қурувчилар яшайди. Улардан бири айнан шу ерда - Тошкентнинг Чилонзор туманига ўтувчи трасса йўли бўйлаб жойлашган. Айнан шу шароитда, яъни зилзиладан сўнг - “Халқлар дўстлиги” номи пайдо бўлади.

“Вазият ўта жиддий бўлган. 8,5 балли даҳшатли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун кўп меҳнат қилиш керак эди. Барча келганлар жабрланганларга тезроқ бошпана қилиб бериш, шаҳарга бутунлай янгича қиёфа яратишга ҳаракат қилишади. Ўша вақтда Тошкентда мутлақо ажойиб дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳити ҳукм суради”, - деб эслайди Бабаев.

Янгиликлар лентаси
0