Алматида 22 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Тожикистоннинг 9 нафар фуқароси ҳам жиноий жавобгарликка тортилди

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида 13 нафар Ўзбекистон ва 9 нафар Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Алмати Ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар берди.

“Аввалроқ Қозоғистон миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган бу фуқароларга нисбатан суд уларнинг мамлакатни ўз ихтиёрлари билан тарк этишлари лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Аммо улар бу талабни бажаришмаган. Шаҳарда ўтказилган “Нолегал” тезкор-профилактика тадбири давомида улар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят қонунчилигига асосан иш кўрилади”, - деди Алмати шаҳар Ички ишлар департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Айдин Бельгибаев.

Унинг айтишича, тадбирлар давомида 1100дан ортиқ хорижлик фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган, суд қарорларига асосан 229 хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0