Иқтисод

Хлопков: Ўзбекистонда атом тажрибаси мавжуд

© Sputnik / Евгений ОдиноковАнтон Хлопков
Антон Хлопков - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда атом соҳасини яратиш учун база мавжуд – бу мутахассислар ва уран. Ушбу масала хусусида Sputnik Ўзбекистон таҳририятига “Ядерный клуб” журнали бош муҳаррири, энергетика ва хавфсизлик маркази директори Антон Хлопков ўз фикрларини билдирди.

“Ўзбекистон ўз ҳудудида ядровий тадқиқот ректорига эга, иккинчи тадқиқот реактори илгари ёпилганди. Шунинг учун давлатда тегишли тармоқларда маълум тажриба бор. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихан уран ҳом-ашёсининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади”, - деб таъкидлади эксперт.

Унинг сўзларига кўра, атом электр станция қуришга таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим омиллар  - молиялаштиришни жалб қилиш имконияти ва электр энергияга талаб мавжуд.

“Гап битта қуввати 1000-1200 мегаваттли атом энергоблоки учун 5-6 миллард евро хусусида бормоқда”, - деб қўшимча қилди Хлопков.

Хлопков: атомный опыт у Узбекистана имеется

Бундан ташқари, муқобил энергия ишлаб чиқариш ривожланишини ҳисобга олиш керак, шунинг учун АЭС қуриш масаласи мақсадга мувофиқлиги долзарблигича қолмоқда деб ҳисоблайди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала