Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида ХХР раиси Си Цзинпинь билан учрашади

© AP Photo / Mark SchiefelbeinПредседатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине
Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳисоб бўйича 18 бор ўтказилмоқда. Саммитнинг олий даражадаги меҳмонлари шарафига тантанали қабул маросими ҳамда чироқлар шоуси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин 9-10 июн кунлари Циндаода бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Бу ҳақда 29 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган брифинг давомида ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь хоним маълум қилди.

Небоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ саммити: порт-шаҳар Циндаода нималар бўлиши кутилмоқда?

Элчининг айтишича, олий даражада бўлиб ўтадиган учрашувда ташкилотга аъзо саккиз мамлакат етакчилари тўпланишади. Булар Россия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон раҳбарлари. Шунингдек саммитда кузатувчи-мамлакатлар мақомига эга тўрт давлат раҳбарлари, БМТ ва халқато ташкилотлар вакиллари иштироки кутилмоқда.

"Циндао — елканлар шаҳри, деб аталади. Бу ердан ШҲТ янги манзилга йўл олишини ва янги даврда янги келишувларга эришишни режалаштирмоқдамиз", — деди элчи.

Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳисоб бўйича 18 бор ўтказилмоқда. Саммитнинг олий даражадаги меҳмонлари шарафига тантанали қабул маросими ҳамда чироқлар шоуси ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0