Путин кузнинг ўрталарида Ўзбекиcтонга ташриф буюради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин куз ўрталарида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади, деб хабар қилди Sputnik мухбири Россия элчиси Владимир Тюрденевга таянган ҳолда.

Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Россия компанияси Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик стратегиясини тузишда ёрдам беради

“Ташриф кузнинг ўрталарига режалаштирилган, эҳтимол октябрда бўлиши мумкин. Лекин унгача, расмий равишда тасдиқланмагунга қадар аниқ саналар ҳақида гапириш амри маҳол. Раҳбарларимизнинг иш жадвалларида вақт тизиқлиги туфайли охирги вақтгача аниқ саналар ҳақида гапириш қийин бўлади. Шунга қарамай, ташриф масаласи келишиб олинган, бу бир неча бор тасдиқланган”, — деб таъкидлади Россия элчиси.

Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда Россия сармояси иштирокида 960 дан ортиқ корхоналар иш фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси экспертлари фикрига кўра, йил якунига қадар уларнинг сони мингтага етади. Ўзбекистон  Россияда 560 та корхона очган.

Республика МДҲ давлатлари орасида Россия билан товар айирбошлаш бўйича тўртинчи ўринда туради. 2017 йил якуни бўйича у 3,6 миллиард доллар ташкил қилиб, 33,9 фоизга кўпайди.

Шу йил январ-февралда товар айлануви 50,2 фоизга ортиб, қарийб 600 миллион долларга етди. Россия экспорти 59,7 фоизга, импорт эса 28,1 фоизга кўпайди. Россиядан Ўзбекистонга умумий инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард доллардан ортиб кетди.

Янгиликлар лентаси
0