Сиёсат

ШҲТ саммити: порт-шаҳар Циндаода нималар бўлиши кутилмоқда?

© AFPНебоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика
Небоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика - Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳисоб бўйича 18 бор ўтказилмоқда. Саммитнинг олий даражадаги меҳмонлари шарафига тантанали қабул маросими ҳамда чироқлар шоуси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 18-саммити Хитойнинг порт-шаҳри Циндаода 9-10 июнь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь 29 май куни Тошкентда бўлиб ўтган брифинг давомида маълум қилди.

Цзянь Янь, Посол КНР в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистондаги Хитой элчиси "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси истиқболлари ҳақида гапирди

Цзянь Янь хоним, шунингдек, ўз чиқиши давомида Циндаода бўлиб ўтадиган йирик тадбир тафсилотлари ҳақида тўхталди.

Элчининг айтишича, олий даражада бўлиб ўтадиган учрашувда ташкилотга аъзо саккиз мамлакат етакчилари тўпланишади. Шунингдек саммитда кузатувчи-мамлакатлар мақомига эга тўрт давлат раҳбарлари, БМТ ва халқато ташкилотлар вакиллари иштироки кутилмоқда.

ХХР Раиси Си Цзинпин тантанали қабул маросимини уюштиради, шунингдек меҳмонлар шарафика фейерверкли чироқлар шоуси ўтказилади", — деди элчи. 

"Бу мамлакатларда сайёрамизнинг ярим аҳолиси истиқомат қилади, ушбу мамлакатлар глобал ЯИМнинг 20%ини таъминлайди", — деб таъкидлаб ўтилди брифинг давомида.

Саммит давомида минтақавий хавфсизлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилади.

"Шанхай саккизлиги" учрашуви якуни бўйича 20га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Хусусан, узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва кейинги беш йил давомида ҳамкорлик Келишуви низомини ҳаётга татбиқ этиш шулар жумласидандир.

Саммитнинг асосий ҳужжати Циндао декларацияси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳужжатда ШҲТ аъзо-мамлакатлари ўзининг минтақалаги ҳолат бўйича сўнгги қарорини муҳрлайдилар. Шунингдек, саммит доирасида кўплаб иккиёқлама учрашувлар, тор ва кенг доирадаги учрашувлар бўлиши, ушбу учрашувлар якуни бўйича ҳам кўпгина ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала