Тошкентда замонавий кўп қаватли парковкалар қурилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМногоярусная парковка
Многоярусная парковка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парковка қаватларининг сони лойиҳа ва қурилиш учун танлаб олинган жойга боғлиқ бўлади. Масалан, парковкалар ер ости ва икки-уч ер усти қаватларига эга бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Тошкентда аҳоли турар жойлардаги эски темир гаражлар ўрнига замонавий кўп қаватли парковкалар қурилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Сергели ярмаркасининг тақдири байрамдан кейин ҳал қилинади

Бугунги кунда пойтахтда парковка муаммоси ўта долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Автотураргоҳлар нафақат шаҳарда, балки яқин атрофдаги ҳудудларда, айниқса аҳоли зич жойлашган ҳудудларда етарли эмас.   

Аҳоли турар массивларда кўп ҳолларда машиналар тартибсиз қўйилмоқда. Бу ўз навбатида тез ёрдам ёки махсус хизмат машиналари ўтиши учун жиддий муаммоларни келтириб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, авария ёки таъмирлаш ишларини бажариш учун коммунал хизматларга қийинчиликларни келтирмоқда.  

“Ҳозир биз қўп қаватли автотураргоҳларни қурилиши учун бир неча жойларни кўриб чиқмоқдамиз. Масалан, “Бибигон” кафе орқасида ҳозир темир гаражлар жойлашган ер ва Қорасув-6 да ҳам жой мавжуд. Ҳозирда аниқ манзиллар ва нечта автотураргоҳлар қурилиши ҳақида бирон-бир аниқ маълумот айтиш қийин”, — дея изоҳ берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев.

Унинг сўзларига кўра, бундай қурилишни бошлаш учун кўплаб ҳужжатларни келишиш керак. Хусусан, март ойида аҳоли учун кўп қаватли автотураргоҳларни барпо этишга жойлар белгилаб олинган.

“Мен ўйлайманки, йилнинг иккинчи ярмида, масалан, июл ойида бундай қурилишлар бошланиши мумкин. Бундай қурилишлар бўлиши муқаррар, чунки келажакда айнан бундай тураргоҳлар зарур, бу масаланинг бошқа ечими йўқ. Ахир бу амалиёт жаҳон тажрибасига асосланган”, — дея ўз фикрини билдирди ҳоким.  

Шу ўринда, парковка қаватларининг сони лойиҳа ва қурилиш учун танлаб олинган жойга боғлиқ бўлади деб қўшимча қилди Иргашев. Унинг таҳминига кўра, тураргоҳлар мисол учун, ер ости ва икки-уч ер усти қаватларига эга бўлиши мумкин.

“Бугунги кунда, уйлар атрофини айланиб кўрсангиз кўп машиналарни кўрасиз. Машиналарни болалар ўйнайдиган майдончалар, подъезлар яқинида қолдириш мутлақо мумкин эмас. Албатта бунга чек қўйиш керак. Бунинг учун аввал биз тураргоҳларни қуриб беришимиз керак, кейин эса тақиқ ва жарималарни жорий этиш керак”, — деб таъкидлади Эргашев.  

Ушбу йўналишда муайян иш олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди: ҳокимият вакиллари уй атрофи ҳудудларини машиналардан “тозалаш” рейдлари доирасида мактаблар ва муҳим объектларга ўтиш йўллари машиналардан бўшатилмоқда.

Бироқ ҳоким сўзларига кўра, бугунги кунда аҳоли турар жойларидаги ҳамма жойлар кўп қаватли турургоҳлар барпо этишга имкон бермайди. Бундай ҳолларда енгил навесларни барпо этиш режалаштирилган.  

“Уларни махсус қуриқлаш керак эмас. Шаҳар бўйлаб 80 фоиз машиналарни ҳеч ким қўриқламайди. Қоровул, будка – булар ҳаммаси ҳаражат. Шахсий мулк қонун билан ҳимояланган. Аҳоли турар жойларда видеокамерлар ўрнатилган. Уларнинг ёрдами билан Мирзо Улуғбек туманида ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди”, — деб якун ясади ҳоким.  

Янгиликлар лентаси
0