Сиёсат

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга боради

© Sputnik / Рамиз БахтияровПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йил 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мажлис якунига кўра Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала