Ўзбекистон ҳарбийлари "Тинчлик миссияси — 2018" машғулотларида қатнашади

Oбуна бўлиш
“Тинчлик миссияси – 2018” антитеррор машғулотлари доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Челябинск вилоятида ШҲТга аъзо саккиз мамлакат ҳарбий делегациялари шу йилнинг августида Чебаркул полигонида бўлиб ўтадиган “Тинчлик миссияси – 2018” ўқув машғулотларига тайёргарликни муҳокама қилиш учун жам бўлишди.

Учения ПВО - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲ давлатлари билан битим тузиш ниятида

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий вакиллари Челябинск вилоятидаги полигонда ўтказиладиган амалий машғулотлар режаси ҳамда “Тинчлик миссияси – 2018”да ҳар бир мамлакатдан жалб этиладиган куч ва воситалар таркибини муҳокама қилишади”, - дейилади МҲО матбуот хизмати хабарида.

“Тинчлик миссияси – 2018” антитеррор машғулотлари доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

“Тинчлик миссияси” антитеррор машғулотлари ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудларида икки йилда бир марта ўтказилади.

Охирги марта машғулотлар 2016 йилда Қирғизистондаги Эдельвейс полигонида ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0