Ўзбекистонда ўтган тўрт ой мобайнида экспорт ҳам, импорт ҳам ошган

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 5 ойига солиштирилганда, экспорт ҳажми қарийб 21 фоизга ўсиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 29 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ долзарб масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, республикада экспорт ҳажми ошмоқда. Жорий йилнинг 25 майига қадар 4 миллиард 576 миллион доллар ҳажмида экспорт амалга оширилган. Шу ойнинг охиригача белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилади. 2017 йилнинг 5 ойига солиштирилганда, экспорт ҳажми қарийб 21 фоизга ўсиши кутилмоқда.

"Биринчи ярим йилликда 5 миллиард 886 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, прогноз кўрсаткичлари 100,9 фоизга бажарилиши ва 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 25 фоиз ўсишга эришиш мўлжалланмоқда", - дейилади хабарда.

Сахарный завод  - Sputnik Ўзбекистон
Украина апрелда хорижга экспорт қилган шакарнинг ярмидан кўпини Ўзбекистон олди

Шу билан бирга, селектор йиғилишида импортни оптималлаштириш ишлари мутлақо қониқарсиз аҳволда экани қайд этилди. Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида республика бўйича товарлар импорти 4 миллиард 858 миллион долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиард 111 миллион долларга ёки 30 фоизга ошган. Бундай ҳолатга импорт таркибини ўрганиш ва импортни оптималлаштириш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмагани, январь-апрель ойларида комплекслар таркибига кирадиган корхоналар томонидан мамлакатда ишлаб чиқариш ўзлаштирилган товарларни харид қилиш ўрнига, четдан шу турдаги 89 миллион долларлик маҳсулот импорт қилингани сабаб бўлган.

Ана шундай камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан масъул шахсларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, бош вазир ва унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, видеоселектор орқали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0