Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрининг коммунал хизмат тажрибасини ўрганмоқда

© Мэрия КазаниДелегация Узбекистана перенимает опыт специалистов системы ЖКХ Казани
Делегация Узбекистана перенимает опыт специалистов системы ЖКХ Казани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мутахассислари қурилиш, архитектура ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, бошқарув компаниялар ҳамда сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари иш фаолияти билан танишдилар.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Қозон коммунал хизмат кўрсатиш идораларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди, деб хабар қилди Татаристон пойтахти мэрияси ахборот хизмати.

“Биз Қозон шаҳрининг энг илғор тажрибасини ўрганиб чиқдик. Бу тажриба Россия Федерациясида энг самарали ҳисобланади”, - деб таъкидлади уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров.  

Ўзбекистон вакилларида биринчи навбатда шаҳардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ташкил этилганлиги катта қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари ўзбекистонликлар қурилиш, архитектура ва коммунал хизмат вазирлиги, бошқарув компаниялар ҳамда сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

© Мэрия КазаниДелегация Узбекистана перенимает опыт специалистов системы ЖКХ Казани
Ўзбекистон делегацияси Қозон шаҳрининг коммунал хизмат тажрибасини ўрганмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Делегация Узбекистана перенимает опыт специалистов системы ЖКХ Казани

“Ўзбекистонда коммунал хизмат кўрсатиш тизими жадал суратларда ривожланаётганлиги ҳақида кўп эшитмоқдамиз. 15 йил ёки ундан олдин биз сизларга ўрганиш учун борамиз”, - деди Қозон ижроия қўмитаси раҳбари Денис Калинкин.

Ўзбекистон мутахассислари Татаристон вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилишди.

Янгиликлар лентаси
0