Қудратхўжаев МГУ билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

© Международный пресс-клубШерзод Кудратходжаев
Шерзод Кудратходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари илғор хорижий тажрибани ўрганиш масаласи бўйича Осиё ва Европа мамлакатлари фаолиятини ўргана бошладилар

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ва МДУ журналистика факультети декани Елена Вартанова ўзаро ҳамкорлик ҳақида Меморандум имзоладилар.

Бу ҳақда университет ректори этиб тайинланган Қудратхўжаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди. Хабарда айтилишича, шу кунларда янги очилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети вакиллари илғор хорижий тажрибани ўрганиш масаласи бўйича Осиё ва Европа мамлакатлари фаолиятини ўргана бошладилар. 

Хусусан, Қудратхўжаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург университети қошидаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар институти ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультети фаолиятини ўргандилар.

Москва Давлат университети журналистика факультети декани Елена Вартанова Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилишини "таълим ва маънавий муҳитдаги жуда муҳим қадам", деб баҳолаган ва муборакбод этган.

"Бу ташаббус таълим ривожланишидаги замонавий трендларни ўзида акс этади, чунки журналистика ва оммавий коммуникациялар жамият, давлат ва бизнес фаолиятининг ўта муҳим йўналишига айланмоқда. Ўйлайманки, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини очиш – ажойиб ғоя. Зеро, бугунги кунда медиа соҳаси технология, маданият, тиллар, профессионал ва ахлоқий стандартларни ўзида мужассам этган ҳақиқий глобал ҳодиса бўлиб шаклланмоқда",  — деган Вартанова.

Таъкидланишича, яқин кунларда бошқа давлатлар, жумладан Корея Республикаси, Туркия ва Германия тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳам меморандумлар тузиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0