Иқтисод

“Ўзавтосаноат” электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бормоқда

© podrobno.uzЭлектрокар Tesla принадлежащий двум путешественникам из Швейцарии Магдалене и Бенедикту
Электрокар Tesla принадлежащий двум путешественникам из Швейцарии Магдалене и Бенедикту - Sputnik Ўзбекистон
Яқин икки ойи ичида Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича республика концепцияси ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. “Ўзавтосаноат” компаниясида махсус гуруҳ электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган компания раҳбари Умиджон Салимовга таяниб “Дарё.уз” хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Салимов бир ой ичида Тошкентга Chevrolet Bolt электрокари ва Хитойнинг JAC автокомпанияси томонидан ишлаб чиқарилган электромобил келтирилиши кутилаётганлигини маълум қилган. Бу автомобиллар бутун Ўзбекистон бўйлаб — Андижондан тортиб Қорақалпоғистонгача бўлган йўлларда синовдан ўтказилади.

“Биз махсус гуруҳ ташкил этганмиз. Тошкентдаги Турин университети ҳузурида ташкил этилган UzAuto Innovation Cентер инновация маркази электромобилларни татбиқ этиш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни масалалари билан ҳам шуғулланади. Биз учун бу янги йўналиш ва бу бўйича ишлаяпмиз”, — дея маълум қилган “Ўзавтосаноат” раҳбари.

Финансовый специалист Volvo Шерзод Джалилов - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Volvoдаги ўзбек йигити: келажак электромобиллар ва ишидан завқ оладиган ёшларники

Умиджон Салимовнинг қайд этишича, яқин икки ойи ичида Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича республика концепцияси ишлаб чиқилади.

“Электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича салоҳиятли ҳамкорлар билан бўлажак тегишли музокаралар эса, катта эҳтимол билан, ярим йил ичида якунига етади. Чунки ‘Ўзавтосаноат”нинг ҳозирги ҳамкорларининг деярли барчаси электромобиллар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади”, — дея қўшимча қилган Умиджон Салимов.

Маълум қилинишича, электромобиллар учун зарур инфратузилмани яратиш масаласи “Ўзавтосаноат”нинг “Ўзбекэнерго” компанияси билан муҳокама мавзусидир.

“Бу жуда мураккаб масала. Бунга ҳозир бирдан жавоб бериш жуда оғир. Ишлаб чиқарувчи сифатида айтишим мумкин бўлгани — биз электромобиллар ишлаб чиқариш масаласи устида ҳозирданоқ ишлаяпмиз”, — деган “Ўзавтосаноат” раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала