Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

© AFP 2023 / SEBASTIAN DERUNGSПрезентация автомобиля VolksWagen Amarok
Презентация автомобиля VolksWagen Amarok - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамкорликнинг биринчи йўналиши Volkswagen Amarok пикапларини йиғиш бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. "Ўзавтосаноат" ва Volkswagen Ўзбекистонда немис концернининг турли брендларига тегишли бир нечта моделларини ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ҳозирда Volkswagen таркибига Porsche, Audi, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Skoda, SEAT, Scania ва MAN брендлари киради.

“Volkswagen билан ҳамкорликни олти ой илгари бошладик. Улар томонидан Ўзбекистонда муқобил ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирилди. Бу бизнинг бошқа брендлар ишлаб чиқарилиши бўйича манфаатларимизга мос келди, чунки биз бошқа брендларда ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришни кўзда тутганмиз”, - деди “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимов.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг биринчи йўналиши Volkswagen Amarok пикапларини йиғиш бўлади.

"Биз барча ишлаб чиқариш ва технологик қўллаб-қувватлаш борасида деярли келишиб олдик. Ҳозирда маҳсулот қиймати масаласи устида иш олиб борилмоқда. Volkswagen арзон маҳсулот эмас ва у ўртачадан юқори нарх тоифасида туради”, - деди Салимов.

Amarok Ўзбекистон учун жуда яхши ва қизиқарли маҳсулот, деб ҳисоблайди "Ўзавтосаноат" раҳбари, чунки мамлакатда бундай турдаги автомобиллар нафақат ишлаб чиқарилмайди, балки сотувда ҳам деярли йўқ.

"Биз Amarok билан чекланиб қолмаймиз, параллел равишда Volkswagen компаниясининг бошқа брендлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрамиз", — таъкидлади Умиджон Салимов.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзавтосаноат" ва Volkswagen AG ўртасидаги ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳақидаги келишув бош вазир Абдулла Ариповнинг ўтган йил ноябрда Германияга расмий ташрифи доирасида имзоланганди.

Янгиликлар лентаси
0