Адлия вазири Баскетбол федерацияси раиси бўлди

© Фото: Национальный Олимпийский комитет Узбекистана Глава Минюста республики Руслан Давлетов избран президентом Федерации баскетбола Узбекистана.
Глава Минюста республики Руслан Давлетов избран президентом Федерации баскетбола Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов Баскетбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпиада қўмитасида навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Баскетбол Федерациясига янги раис сайланди.

Шу кунга қадар Баскетбол федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Дусанов Зохид Абдукаюмович, соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз лавозимини тарк этди.

Ўзбекистон Баскетбол федерацияси раиси лавозимига Адлия вазири Давлетов Русланбек Куролтоевич номзоди қўйилди. Мажлис иштирокчилари янги номзодни бир овоздан тасдиқлашди.

“Менга ишонч билдирганинглар учун миннатдорлик билдираман. Бизнинг асосий вазифамиз – федерация ишини йўлга қўйиб олиш. Ташкилот таркибини ва ким нимага қодир эканини қайтадан ўрганиб чиқамиз. Баскетболни ривожлантириш учун бизга малакали мутахассислар керак бўлади. Сизларнинг ёрдамингизга ва келажакда яхши натижалар кўрсатишимизга умид қиламан”, — деди Давлетов.

Янги раҳбар, шунингдек баскетболни вилоятларда ривожлантириш ва миллий терма жамоа учун хорижий мураббий таклиф қилиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек жаманинг базаси масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0