Ўзбекистонлик Олег Терновой "Песни" танлови ғолиби бўлди

Oбуна бўлиш
Олег Терновой – олдин Тошкентдаги Рус драматик академик театри артисти ҳамда тез ёрдам фельдшери бўлиб ишлаган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik.  Олег Терновой (Terry) Россиянинг ТНТ телеканали томонидан ташкил қилинган "Песни" шоу-танловининг ғолиби бўлди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ленинград гуруҳи солисти Сергей Шнуров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Шнуров Марказий Осиёлик мигрант билан рэп куйлаш ниятида

Ўзбекистонлик хонанда танловда "Домофон" ва Егор крид билант дуэт айтилган “Мега” номли қўшиқлари билан томошабинлар эсида қолди. Ўз ғалабасини эса – онасига бағишлади. Ғалаба учун хонандага 5 млн. Рубл совға берилди.

Профессионал хонанда бўлмаган Олег Терновойнинг ушбу танловда ғалаба қоғониши кутилмаган ҳол бўлди. У олдин Тошкент рус драматик академик театри артисти ҳамда тез ёрдам фельдшери бўлган.

“Мен бу ерга одамларга орзу қилшдан тўхтамасликни, нима бўлса ҳам ўз мақсади йўлидан бориш кераклигини кўрсатгани келдим”, — деб изоҳ берди ўз ғалабасига Олег.

@ternovoy_oleg беш йилдан бери @blackstarofficial!!! билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда. Йўл-йўлакай у бирор марта ҳам ўз йўналишини, ёки қўйган мақсадини ўзгартирмади ва қийинчиликлардан ўтиб ғалаба сари интилмоқда. Мана шу ҳақиқий ҳақиқий ғолибга хос хусусият эмасми? Атрофдагиларнинг танқид ва кулгуси остида Меркурий минораси чўққисига!!! Характер + ўзига ишонч + бўш келмаслик + талант + стил + ўзини намойиш қила билиш”, — деб изоҳ берди Терновойнинг ғалабасига россиялик рэпер ва конкурс ташкилотчиларидан бири Тимати ўз инстаграмида.

 

 

Янгиликлар лентаси
0