Жамият

Тошкентда фуқаролар паспорт алмаштириши учун қулайликлар яратилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишПаспорт и бланк в руках
Паспорт и бланк в руках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг 11 туманида ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари бундан буён да олиш кунларисиз ишлайди.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Ўзбекистонда нобиометрик паспортлар тугашига бир ойдан кам вақт қолиши муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари иш вақтига ўзгартиришлар киритилди.

"11 тумандаги барча бўлимлар эрталаб соат 8:00 дан фуқароларни қабул қилишни бошлайди. Бундан ташқари эндиликда якшанба- дам олиш кунида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Ҳурматли фуқаролар, cиздан ўз вақтида паспортингизни алмаштиришни сўраймиз”, — дейилган хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала