Афғонистонда диний уламолар йиғилган бино ёнида портлаш юз берди, қурбонлар бор

© AFP 2023 / SHAH MARAIАфганские полицейские в Кабуле.
Афганские полицейские в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дин уламолари мамлакатдаги можарони қораловчи фатвони эълон қилиш учун тўпланган бўлган. Ҳозирча Афғонистонда фаолият юритаётган бирорта ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Афғонистонда университет биноси ёнида портлаш юз берди, деб хабар берди РИА Новости.

Афганские силы безопасности прибывают на место нападения и обстрела в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Шойгу Афғонистондаги вазиятни ностабил деб ҳисоблайди

Портлаш Қобулдаги Политехника университети ёнида рўй берган. У ерга душанба куни энг олд диний-уламолар тўпланишган эди.

Портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳатланган.

Хабарларга кўра, портлаш дин уламолари мажлис бўлиб ўтган бинони тарк этаётган маҳалида юз берган. Мажлисда теологлар мамлакатдаги можарони қораловчи фатвони эълон қилишган.

Мамлакатда фаолият олиб борувчи бирорта ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Полиция маълумотларига кўра, портловчи қурилма худкуш-террорчи томонидан ишга туширилган.

Янгиликлар лентаси
0