Сиёсат

Путин 9 июнь куни Шавкат Мирзиёев билан учрашади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Узбекистан
Визит президента РФ В. Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Россия президентининг шунингдек, Эрон, Тожикистон ва Покистон етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 9 июнь куни ШҲТ саммити майдонида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан икки ёқлама учрашув ўтказади.

Путин шунингдек, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Тожикистон ва Покистон етакчилари билан ҳам учрашади, деб хабар қилди душанба куни Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Небоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
ШҲТ саммити: порт-шаҳар Циндаода нималар бўлиши кутилмоқда?

"Ўзбекистон президенти (Шавкат) Мирзиёев, Тожикистон президенти (Эмомали) Раҳмон, Эрон президенти Руҳоний, Покистон президенти (Мамнун) Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз", — деган Ушаков журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Айни вақтда ШҲТга аъзо мамлакатлар: Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон.

Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия кузатувчи-давлатлар мақомига эга.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала