Ўзбекистонда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширилади

© Sputnik / СтрингерМотоциклы на выставке ретро-автомобилей в "Узэкспоцентре" Ташкента
Мотоциклы на выставке ретро-автомобилей в Узэкспоцентре Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн. Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ravon Gentra на Московском Международном автомобильном салоне - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нархини оширмоқчи

“Наманган вилоятида Хитойнинг Lifan компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона ишга туширилади. Бу ерда скутер, мотоцикл ва уч ғилдиракли юк мотороллерлар ишлаб чиқарилади. Бу саноатимиз учун янги йўналишдир, олдин ҳеч қачон буларни ишлаб чиқариш билан шуғулланмаганмиз. Йил якунига қадар Норин механика заводида бу ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда”, — деб таъкидлади “Ўзавтосаноат” раҳбари Умиджон Саломов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон аввалги хатоларни такрорланмаслик ва бу йўналишда рақобатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб борилади. Шунинг учун “Ўзавтосаноат” томонидан Ҳиндистоннинг Bajaj компанияси билан яна бир бу каби лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

“Навоий вилоятида яна бир Ҳиндистонда етакчи бўлган — Bajaj компанияси билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз. Мотоцикл техникасини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда”, — деб маълум қилди Салимов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунида “Ўзавтосаноат” ва Жанубий Кореанинг DK Group компаниясини билан мотоцикл ва уч ғилдиракли мотороллер ишлаб чиқариш бўйича битим имзоланган.

Ушбу мотоцикл ва мотороллерлар узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яшаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириши керак. Бундай техника ёрдамида кичик ҳажмдаги юкларни ҳам ташиш мумкин бўлади.

Обновленная Chevrolet Captiva - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Captiva автомобили ишлаб чиқаришдан олинади

Lifan – Хитойнинг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. У техника ишлаб чиқариш, автомобил, мотоцикл ва двигателларни сотиш ва экспорт қилишга ихтисослашган. Бугунги кунда ўзининг дилерлик марказлари орқали иш олиб боради, бутун дунё бўйлаб уларнинг сони 10 мингдан ошади. Lifan Motors 42 та давлатда дилерлик марказларини очган.

Bajaj — Ҳиндистонда мотоцикл ва тижорат транспортини ишлаб чиқирувчи компания ҳисобланади. Ушбу компания дунёда икки ва уч ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда туради. Бу бренд Лотин Америка, Африка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё ва Европада кенг тарқалган.

Янгиликлар лентаси
0