Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Facebookда ўз расмий саҳифасини очди

Oбуна бўлиш
Жамшид Қўчқоров ўз саҳифаси орқали иқтисодиёт соҳасига тааллуқли бўлган янгиликлар ҳақида хабардор этишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebookда расмий саҳифасини очди.

Выдача пенсий в почтовом отделении  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пенсия миқдори нега кам?

“Расмий саҳифамга хуш келибсиз! Ҳурматли дўстлар, мен сизларни мамлакатимизда бўлиб ўтаётган молиявий ислоҳотлар ҳамда иш фаолиятим билан ижтимоий тармоқ ёрдамида хабардор қилиб бормоқчиман. Шу билан бирга, сизнинг фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз мен учун жуда муҳимлигини билдирмоқчиман. Сизлар билан бевосита мулоқот қилишдан бағоят мамнунман”, — деб ёзган Жамшид Қўчқоров.

Қўчқоров ўз саҳифасига Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи натижалари бўйича интервью, Evergreen Motors Group компанияси раиси Ким Чанг Кеон, “Газпромбанк” экспертлар гуруҳи, Халқаро валюта жамғармаси директори ўринбосари Тао Джанг бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашувлар ҳақидаги маълумотлар ва фото-суратларни жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ҳар бир депутат ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга бўлиши лозим деган фикрни билдирганди.

 

Янгиликлар лентаси
0