Алишер Шодмонов ҳам Facebookда ўз расмий саҳифасини очди

© Пресс-служба Минздрава РУзМинистр здравоохранения РУз Алишер Шадманов
Министр здравоохранения РУз Алишер Шадманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни ушбу саҳифада биргаликда муҳокама қиламиз – деб ёзган Алишер Шодмонов.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Facebookда ўз расмий саҳифасини очди.

Джамшид Кучкаров - Министр финансов Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Facebookда ўз расмий саҳифасини очди

"Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир. Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим. Энди тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни ушбу саҳифада биргаликда муҳокама қиламиз", — деб ёзган Алишер Шодмонов.

Шодмоновнинг янги саҳифасида Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг таниқли шифокори Жолдас Қулжонов билан учрашуви, Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштироки ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонга келиши тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebookда ўз расмий саҳифасини очганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар лентаси
0