Ўзбекистон Колумбиянинг ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифига рад жавобини берди - ОАВ

© AP Photo / Matt DunhamКолумбийская национальная сборная по футболу
Колумбийская национальная сборная по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар берди championat.asia.

Подготовка к товарищескому матчу сборных Узбекистана и Уругвая - Sputnik Ўзбекистон
Уругвай – Ўзбекистон учрашуви иккита телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилади

“Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, рад жавоби берилишининг бир қатор сабаблари бор.

Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак.

“Терма жамоамиз Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда кам эди. Бундан ташқари 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0