Аналитика

Путин қачондан бошлаб Худога ишонган: катта селекторда янграган ёрқин жавоблар

© Sputnik / Михаил КлиментьевПрезидент РФ Владимир Путин отвечает на вопросы россиян во время ежегодной специальной программы "Прямая линия с Владимиром Путиным"
Президент РФ Владимир Путин отвечает на вопросы россиян во время ежегодной специальной программы Прямая линия с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон
Россия президентининг бу йилги халқ билан "жонли" мулоқоти катта видеоселектор йиғилиши тарзида ўтди. Владимир Путин 4 соату 20 дақиқа давомида келиб тушган икки миллионта саволдан 73тасига жавоб берди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Дастур аввалида бошловчилар Кирилл Клейменов ва Андрей Кондрашов "тўғридан тўғри мулоқот"ни "шикоятлар китоби"га айлантиришни истамаганликлари, шу боис келажак ҳақида гапиришни маъқул кўрганликларини айтиб ўтишди.

Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин контрсанкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади
Путин билан "жонли" мулоқот бу йил ўзгача шаклда ўтди — залда томошабинлар кўринмади, фақат волонтёр(кўнгилли ишчи)лар бор эди. Энг асосий янгилик — Россия президентининг халқ билан мулоқоти — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтказадиган селектор йиғилиши тарзида ўтгани бўлди.

Путин вазирлар ва вилоятлар раҳбарлари билан ички алоқани йўлга қўйди. Онлайн-анжуман режимида тегишли савол янграши билан раҳбарлар мулоқот жараёнига жалб этилди. Тўғридан-тўғри мулоқотнинг энг ёрқин лаҳзаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Россиянинг ички муаммолари — нархлар, касалликлар ва пенсия

Владимир Путин кириш сўзида мамлакат яхши томонга йўналиш олганини айтди. Иқтисодда ўсиш рўй бергани (майли, кичик бўлса-да, муҳими бу пастлаш эмас), инфляция ўзининг тарихий минимумига етгани таъкидланди. Президент, шунингдек, аҳоли даромади билан бир қаторда умр давомийлиги ҳам ўсиб бораётганини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Россия халқига ҳаммаси яхши бўлади, деб ваъда берди

Илк савол "осмонга кўтарилган" бензин нархи ҳақида бўлди. Санкт-петербурглик КамАЗ ҳайдовчиси ўз ҳайратини яшириб ўтирмади: "Биз 18-март куни катта бир танловни амалга оширдик, бутун мамлакат сиз учун овоз берди, бензин нархини эса ўсишдан тўхтата олмаяпсиз!". Ҳайдовчининг бу саволига жавобан бензин нархи музлатилиши ҳақида нафақат Путин, балки Энергетика вазири Александр Новак ва Бош вазир ўринбосари Дмитрий Козаклар биргаликда ҳисобот беришди.

Энг оғриқли саволлар тиббиёт борасида бўлди: волонтёр-медик Алевтина Киселёва дорилар, мутахассислар, онкомарказлар етишмовчилигидан тортиб, ташхисларнинг нотўғри  қўйилиши ҳақидаги муаммоларни кўтарди.

Россиянинг Владимир вилоятидан қўйиб берилган репортажда "тўкиламан" деган аҳволга келиб қолган туман шифохонаси намойиш этилди ва касалхонанинг кўплаб бўлимлари ёпилиб кетгани туфайли маҳаллий аҳоли даволаниш имконидан маҳрум бўлгани маълум қилинди. Репортажда Путинга 10 нафар фарзанди бор аёл мурожаат қилиб, Струнино аҳолисига даволаниш имконини қайтариб беришларини илтимос қилди. Суҳбатга Владимир вилояти губернатори Светлана Орловани улашди. "Биз ҳеч қаерни ёпганимиз йўқ, — дея ишонтирди губернатор. "У алдаяпти!", — деган сўзлар янгради эфирда.

Қаҳрамон она ва бошқа аёллар президентга мурожаатни давом эттирдилар: "Ёрдам беринг, Владимир Владимирович!" Аммо губернатор бу орада касалхона ҳақиқатда эскилиги, янгисининг қурилиши эса бошлаб юборилганини айтишга улгурди.

"Умид қиламанки, бундай қарама-қаршиликлар келажакда бўлмайди. Гап одамлар соғлиғи ҳақида бормоқда", — деди Россия президенти.

Путинга пенсия ёши кўтариладими, деган савол берилди, аммо аниқ жавоб янграмади. "Биласизми, мен бу масалага ўта эҳтиёткорона ёндашаман. Ҳукумат ишлаб чиқадиган чораларни кутиш керак. Сўнгра ушбу мавзуни муҳокама қилса бўлади", — деди президент.

Ташқи сиёсат

Ташқи сиёсат мавзуси кўрсатувнинг иккинчи соатида кўтарилди. Бошловчилар бу йил Россия ва Ғарб муносабатлари ҳақида кўплаб саволлар келиб тушганини айтишди. "Ҳавотир ҳиссига алам ҳисси ҳам қўшилди", — деди бошловчи Клейменов. Унга Россияни ҳар нарсада айблай бошлаганликлари алам қилаётганди. "Чунки Россия юзида хавфни кўришмоқда, Россия улар учун рақиб бўлаётганини сезишмоқда", — деб изоҳ берди Путин. 

Владимир Путин ответил на вопрос про Михаила Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди

Россия раҳбари бу самарасиз сиёсатлигини, сиёсат худбинликни кўтармаслигини таъкидлади.

Учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга Путин Альберт Эйнштейн ибораси билан жавоб қайтарди. Буюк олим: "Учинчи жаҳон уруши қандай воситалар билан олиб борилишини билмайман, аммо тўртинчиси тош ва таёқлар ёрдамида олиб борилади", деган.

"Бу қанчалар ёқимсиз жаранг топмасин, лекин айтаман. Бир-бирини йўқ қилиб юбориш сингари қўрқув ҳисси ҳарбий жиҳатдан қудратли давлатларни жиловлаб турган ва бир-бирини ҳурмат қилишга мажбур этган", — деди Путин, шу боис тенгликни замонавий ҳимоя воситалари ёрдамида ушлаб туриш лозим, деб фикр билдирди.

Рус тилини ўрганишга қўйган таъқиқи туфайли Латвияга нисбатан санкция қўллаш таклифини Россия президенти маъқулламаган бўлсада, аммо Латвия ҳукуматини танқид қилди. Хусусан, уларда "фуқароси эмас" атамаси мавжудлиги учун. Британия россиялик миллиардерларни қийнаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Владимир Путин аввал бошданоқ бизнесга капитални ватанда сақлаш ҳақида маслаҳат берганлигини эслатиб ўтди.

Шахсий саволлар

Мулоқот давомида Путиннинг ўзи танлаб олган блицсаволлар ва мурожаатлар алоҳида блокда жаранг топди.

Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин: “Қизларим ҳеч қачон “юлдуз фарзанд” бўлмаган"
Ўзи ҳақидаги ҳазиллар борасидаги саволларга жавоб берар экан, Путин "немис нашрларидан бирида" эълон қилинган мақолани ёдга олди. Нашр АҚШ президенти Дональд Трамп Европани "Путиннинг қўлига" топшираётгани ҳақида ёзган. "Агар буни сал олдинроқ тарқалган, Россия АҚШдаги сайловларга таъсир кўрсатгани ҳақидаги ҳазиллар билан умумлаштирсак, у ҳолда жуда қизиқ ҳолат юзага келади: биз гўёки АҚШ президенти сайловларига таъсир кўрсатганмиз, у эса бунинг эвазига бизга Европани совға қилган бўлади", — деди Россия етакчиси. Путин бу хабарларга "алаҳсираш" деб баҳо берди.

Россия президенти иши туфайли шахсий ҳаётида маълум қурбонликлар қилишига тўғри келишини тан олди. У ўз набираларига ҳеч қачон алдамасликни маслаҳат берган бўлар эди. "Тўғридан-тўғри мулоқот" якунлангач, журналистлар билан суҳбат давомида Путин набиралари билан кўпроқ вақт ўтказишини хоҳлашини тан олди. "Тан олишим керак, менга вақт етмайди. Вақт етмаслиги — доимий мураккаб масалалардан бири, демак мен ўз вақтимни ёмон ташкиллаштираман, мен буни тушунаман, лекин набираларим билан кўпроқ мулоқот қилишни хоҳлардим, бу рост", — деди Путин. У шунингдек, набиралари соғ-саломатлигини, уларда ҳаммаси яхшилигини маълум қилди.

Бошловчилар Путинга жуда шахсий савол билан мурожаат қилишди: у қачон Худога ишонганлигини сўрашди.

Путин бироз ўйланиб, сўнгра ҳар бир инсон Худога ишонч билан туғилади, деди. "Улуғ Ватан урушида одамлар окопдан чиқиб, ҳужумга ўтишганида, уларнинг ҳар бири Худо ҳақида ўйлаган", — деди Путин. У шунингдек, экстремал вазиятга тушган ҳар бир инсон Худони эсга олишини қўшимча қилди.

LIVE: Большая пресс-конференция Владимира Путина 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин "муносиб рақибларсиз сайлов" ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президентига сиёсий рақобат ҳақида ҳам савол берилди. Сиёсий олимпда ёлғизланиб қолмадингизми, деган мазмунда. Путин ушбу саволга жавоб берар экан, ўз атрофида маслакдошлари жамланганига эътибор қаратди. Ўзига издош тайёрлаш ҳақидаги анъанавий саволга жавоб берар экан, Путин бу ҳақда доим ўйлашини, аммо янги президентни россияликлар сайлашини айтди.

Сўнгги савол қуйидагича жаранг топди: "Мамлакат олдинга сакрашни амалга ошириши учун, россияликларни бу жараёнга даъват қилиш учун нима деган бўлардингиз?" Россия раҳбари 30-йиллардаги индустриялаштириш жараёнини эсга олди: ўшанда мамлакатда ҳаёт учун кураш кетаётганди, дунё уруш ёқасига келиб қолган эди. Совуқ уруш ва ядро таҳдиди туфайли 50-йилларда ҳам осон бўлмаган.

"Барчамиз шуни англаб етишимизни истардим, агар технологик ривожланиш жараёнидан ортда қолсак, иқтисодий ўсиш, янги технологиялар жорий этилишини таъминламасак, мамлакатни йўллар ва алоқа линиялари билан боғламасак, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини эътиборсиз қолдирсак — қайтиб тикланмайдиган қолоқликка учраймиз. Бу бизнинг суверенитетимизни савол остида қолдиради", — деди Путин ва "Биз шунчаки кетиб бораётган янги технологик поезднинг охирги вагонига сакрашимиз керакмас, биз бу поезднинг бошида бўлишимиз керак", — дея даъват этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала