Сиёсат

Шавкат Мирзиёевни Циндао шаҳрида тантанали кутиб олишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана прибыл в Циндао
Президент Узбекистана прибыл в Циндао - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июн куни Хитойнинг Циндао шаҳрига етиб келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана прибыл в Циндао
Президент Узбекистана прибыл в Циндао - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана прибыл в Циндао

Давлат раҳбарларининг мажлиси якунида Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга қўшма мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон президентининг Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала