Дунёда

Трамп Мэйни ўқитувчи деб атади ва у билан G7 саммитида учрашишни истамади - ОАВ

© Sputnik / Алексей ВитвицкийСаммит НАТО в Брюсселе
Саммит НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
"Катта еттилик" саммити 8-9 июн кунлари Канаданинг Ла-Мальбе шаҳрида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэйни хушламаслиги сабабли Канадада бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” саммитида улар ўртасида икки  томонлама музокара ўтказилмайди, деб ёзди Telegraph газетаси Британия ҳукумати вакилига таяниб.

Тереза Мэй. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Скрипаль иши: Тереза Мэй Россияга ультиматум эълон қилди

АҚШ президенти атрофидаги мулозимлар Трамп Мэйнинг “ўқитувчилик” атворидан чарчаганлигини айтишган.

"Хафа бўлишнинг кераги йўқ, аммо у худди мактаб ўқитувчисига ўхшайди, ўйлашимча, у билан ҳеч ким яхши муносабатда бўлмаса керак”, — деган икки давлат етакчилари учрашувида иштирок этган нашр суҳбатдоши.

Газетанинг ёзишича, Мэйнинг ўзаро телефон мулоқоти пайтида умумий муҳокама ўрнига бирданига сиёсий икир-чикирларга ўтиб кетиши Трампни ғазаблантирган.

Бошқа манбанинг сўзларига кўра, Трамп шунингдек Британия бош вазирининг аксарият илтимослари АҚШ билан муносабатлардан фойда олишга уринишдек кўриниши ҳам ёқмаслигини билдирган.

"Катта еттилик" саммити 8-9 июн кунлари Канаданинг Ла-Мальбе шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала