Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев в рамках проходящего в Циндао Саммита ШОС встретился с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках проходящего в Циндао Саммита ШОС встретился с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади. Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади”, - дейилади хабарда. 

Президент Узбекистана прибыл в Циндао - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевни Циндао шаҳрида тантанали кутиб олишди

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт коммуникациялари, юқори технологиялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Бунинг учун икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон билан Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 700 дан зиёд корхона, қатор компаниялар ваколатхоналари очилган. Ўзаро ҳамкорликда саноат, юқори технологиялар, нефть-газ, кимё, транспорт ва логистика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0