Нега ўқитувчига имтиёз йўқ

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишУченики и учитель на уроке
Ученики и учитель на уроке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2004 йилга қадар ўқитувчиларга сув, газ, электр, мол-мулк солиғи, ер участкалари бўйича 50%лик имтиёзлар берилган, 2004 йилдан кейин эса буларнинг барчаси бекор қилинган.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги сайтида “Ma’rifat” мухбирлари Хайрулла Абдураҳмонов, Гулюз Орифжонованинг юқоридаги сарлавҳа остида мақоласи чоп этилди.

Муаллифларнинг фикрича, бугунги кунда ўқитувчи жамиятда деярли ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. Улар мисол тариқасида Олимпия, Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига 75 мингдан 200 минг долларгача пул мукофоти ҳамда биттадан “Malibu”, “Йилнинг энг яхши қиличбози” Зайнаб Дайибековага “Nexia”, бокс бўйича Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хожаевга биттадан “Jentra”, Осиё чемпиони бўлган футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига биттадан “Malibu” автомашинаси топширилганини санаб ўтишган.

Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўқитувчиларни тинч қўйишга чақирди

“Ҳатто, юртимизда ўтказилаётган нуфузли кўрик-танлов ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилмоқда. Масалан, яқинда Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган Қуръон мусобақаси ғолиби — Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли Нуриддинов “Jentra”; “Ёш китобхон” кўрик-танлови ғолиби Моҳинисо Шомуродова “Spark”; Наманганда ўтказилган “Гуллар байрами”нинг ғолиблари (хусусий тадбиркор Мирзоҳид Холмирзаев ва “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ) биттадан “Spark” автомобиллари билан тақдирланди.

Муносибларни шу тарзда тақдирлаш яхши. Рағбат уларни янги марралар сари руҳлантиради. Лекин, нега уларнинг орасида ўқитувчилар йўқ?.. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бизда энг яхши ўқитувчилар қандай рағбатлантирилади?”, - дея мурожаат қилишади муаллифлар.

Мақолада келтирилишича, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси — 2018” республика кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, диплом ва “қимматбаҳо совғалар” билан тақдирланган, холос. Муаллифлар мамлакат умумтаълим мактабларида 400 минг нафардан зиёд ўқитувчи фаолият юритишини эътироф этиб,  ушбу танлов энг катта иштирокчилар контингентига эгалигини таъкидлашган.

“Ахир юксак марраларни забт этган ҳар бир юртдошимиз муваффақияти замирида ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати ётади-ку. Шундай экан, биринчи галда устозларни муносиб тақдирлаш адолатдан эмасми? Наҳотки, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолибларига ҳам уй-жой ёки машина совға қилиш мумкин бўлмаса?”, дейилади мақолада.

Муаллифларнинг билдиришича, аввалги йилларда бу тажриба бўлган. Юнусобод туманидаги 71-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Ғаниева “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси—2000” кўрик-танловида ғолиб чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан 3 хонали уй билан тақдирланган. 2001 йили Раҳима Мирхолиқовага “Тико” автомашинаси берилган.

Маълум қилинишича, 2004 йилга қадар ўқитувчиларга сув, газ, электр, мол-мулк солиғи, ер участкалари бўйича 50%лик имтиёзлар берилган, 2004 йилдан кейин эса буларнинг барчаси бекор қилинган.

Муаллифлар шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходимлари, темирйўлчилар, ҳарбийларга уй-жой, автомашина сотиб олиш бўйича имтиёзли кредитлар ажратилишини, бироқ мазкур рўйхатда ўқитувчилар йўқлигини афсус билан тилга олишган.

Мақолада айрим ўқитувчиларнинг фикрлари ҳам келтирилган бўлиб, суҳбатдошлар ўқитувчи меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг  моддий манфаатдорлигини ошириш, иш стажи етарли бўлган ўқитувчи аёлларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш имтиёзини бериш ва илгариги имтиёзларни яна тиклашни таклиф қилишган.

Янгиликлар лентаси
0