Жамият

Автомобил ойнасини қорайтириш учун тўловнинг тахминий нархи айтилди

© Sputnik / Игорь ЗарембоСотрудник МВД осуществляет контроль плотности тонировки
Сотрудник МВД осуществляет контроль плотности тонировки  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтганди.

ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Ўзбекистонда пуллик асосда автомобил ойналарини қорайтириш(тонировка)га рухсат бериш таклиф этиляпти, деб ёзмоқда Repost.uz.

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади.

Тонировка автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Автомобил ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги петиция 9500дан ортиқ овоз тўплади

Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу борада рухсат олишлари учун 15 АҚШ доллари тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтиляпти.

Қайд этилишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0