Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёдга олди

© Пресс служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова
Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январида Самарқандда туғилган. Илк бор 1990 йилнинг 24 мартида Ўзбекистон ССР президенти лавозимига сайланган Ислом Каримов Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки, энг мушкул йилларида муваффақиятли бошқариб, кўплаб ҳаётий муҳим ислоҳотлар ўтказди.

Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида инсулт оқибатида вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0