Тошкент халқаро аэропортининг янги терминали

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкент аэропортида янги халқаро терминални ишга туширди.

Янги терминалда янги инженер-технологик ускуналар ўрнатилган, Wi-Fi алоқа хизмати, "яшил йўлак" ва "қизил йўлак" хизматлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, 4 та багаж ленталари, 24 та паспорт текшириш жойи, виза билан таъминлаш пункти ва 2 та валюта алмаштириш шахобчалари, 2 та Duty free дўкон ҳамда 2 та кафетерий бор.

Янги терминалда паспорт назоратидан ўтиш вақти 7-10 дақиқагача қисқартирилган.Олдин ушбу жараёнга 15-20 дақиқа вақт сарфланар эди.

Янгиликлар лентаси
0