Жамият

Ўзбекистоннинг энг яхши блогери 15 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди

© Фото: "Народное слово"В Ташкенте наградили лучших блогеров республики.
В Ташкенте наградили лучших блогеров республики. - Sputnik Ўзбекистон
Чемпионат 12 апрел куни бошланган эди. Унда тўрт юзга яқин блогер иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон блогерлари чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди "Народное слово".

Блогер Мирзо Субханов - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Блогер Мирзо Субханов Озодбек Назарбековга: сиз санъаткорми ёки тадбиркор?

Чемпионат 12 апрел куни бошланган эди. Унда тўрт юзга яқин блогер иштирок этди. Улар ҳакамлар ҳайъати ва ўқувчилар эътиборига 470дан ортиқ ижодий ишларини тақдим этишди. Финал босқичига 21 киши етиб келди. Улар ўз ишларида бугунги куннинг энг долзарб мавзуларини кўтариб чиқишди.

Чемпионатда Шаҳноза Тўрахўжаева биринчи ўринни олди ва унга 15 миллион сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

Хушнудбек Худойбердиев ва Музаффар Қосимовлар иккинчи ўринни эгаллашди. Уларга 8 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Бир хил балл тўплаган тўрт нафар блогер — Муслим Мирзажонов, Жавоҳир Иззатуллаев, Феруза Сатторова ва Исроил Тиллабоевлар учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Уларга 5 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

Танлов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди шафелигида ўтказилди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала