"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Airbus A320neo самолётларини харид қилади

Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбарияти Airbus A320 самолётларини сотиб олиш борасида хорижлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказган.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Airbus A320neo янги тор фюзеляжли самолётларга эга бўлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизматига асосланиб nuz.uz хабар берди.

Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиапаркига яна бир Boeing-787 Dreamliner самолёти келтирилди

Авиакомпания лизинг асосида тўртта Airbus A320 туркумидаги Airbus A320neo самолётларини сотиб олади.

"Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг янгиланган версиясидир. Ўртача 150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва фюзеляжининг замонавий ишланмаси боис ёнилғини сезиларли равишда тежаш имконини беради", — деб маълум қилган авиакомпания.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбарияти Airbus A320 самолётларини сотиб олиш борасида хорижлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказган. Тез орада МАК ҳаво кемаларини лизинг асосида тақдим этувчи бошқа компаниялар билан музокараларда қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0