Жамият

Хусусий клиникада ўнлаб чақалоқлар ёқиб юборилгани маълум бўлди

© Sputnik / Артем ЖитеневЖенщина за решеткой
Женщина за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳридаги хусусий туғруқхоналардан бирида аборт оқибатида туғилган чақалоқларни сотишган, сотилмай қолганларини эса ёқиб юборишган.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Самарқанд шаҳрида жойлашган хусусий туғруқхоналардан бирида муддатидан олдин туғилган чақалоқларни сотишган, деб хабар қилмоқда Uznews нашри “Ҳуқуқ” газетасига асосан.

Жамият
Хусусий тиббиёт муассасалари солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди

Хабарда айтилишига кўра, Нигора Солихонова бошқаруви остида бўлган хусусий клиникада аборт қилиш, янги туғилган чақалоқларни сотиш билан шуғулланишган. Ҳомиладорликни мажбурий тўхтатиш оқибатида тирик туғилган чақалоқлар, қалбаки ҳужжатлар билан болага муҳтож оилаларга 500 дан 2000 $ долларгача сотилган.

Сотилмай қолган чақалоқларни эса, қаровсиз қолдиришган. Вафот этганидан кейин уларнинг таналари тиббий чиқиндиларни ёқишга мулжалланган махсус печкада ёқиб юборишган. Тергов жараёнида бир неча ўнлаб ана шундай болалар жасадларининг қолдиқлари топилган.

Ушбу иш юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг бир неча бандлари бўйича ишлар қўзғатилган.

Феврал ойининг охирида бўлиб ўтган суд мажлисида клиника раҳбари Нигора Солихоновага 13 йил қамоқ жазоси берилди. Шунингдек, клиниканинг бошқа ишчиларига ҳам қилмишига яраша жазо чоралари белгиланди. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала