Испания Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Oбуна бўлиш
Яқин келажакда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда.

"Ҳозирда Ўзбекистон томони билан ўзаро молиявий англашув меморандуми устида ишламоқдамиз, унга кўра инфраструктура яратиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун республикага 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган", — деди Испаниянинг Ўзбекистондаги элчиси Игнасио Ибаньес Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, яқин келажакда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Ўтган йилнинг ноябрида Мадридда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания ташқи ва ҳамкорлик ишлари вазири  Альфонсо Дастис билан учрашганди. Ўшанда томонлар ҳаво қатнови ва халқаро автомобил ташувлари бўйича ҳукуматлараро келишувларни имзолаганди.

Янгиликлар лентаси
0