2017 йилда Россияга кириб келаётган мигрантлар оқими 19 %га камайди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие возвращаются к работе после обеденного перерыва
Иностранные рабочие возвращаются к работе после обеденного перерыва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Салбий иқтисодий вазият туфайли, 2017 йилда Россияга кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони камайиб, чиқиб кетаётганлар сони ошган.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россияга келаётган мигрантлар оқими 2017 йилда олдинги йилга нисбатан 19%га камайди, дейилган Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) ҳисоботида.   

“Россия Федерациясига келаётган мигрантлар оқими 2017 йилда 212 минг кишини ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 19%га кам. 2016 йилда Россияга 262 минг мигрант келган”, - дейилган РИА Новости хабарида.

Кириб келаётган мигрантлар асосан Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Арманистон республикалари фуқароларидир.

Ўз навбатида Россиядан чиқиб кетаётган мигрантлар сони ҳам 313 мингдан 377 минг кишига ошди. Ушбу кўрсатгич ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Меҳнат мигрантлари асосан салбий иқтисодий вазият туфайли чиқиб кетмоқда, дейилган ОЭСР ҳисоботида.  

Хабарда, шунингдек 2017 йилда Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони ҳам 4 %га камайгани қайд этилган. 2017 йилда 254 минг киши Россия фуқаролигини олган. Уларнинг 40 % - Украина фуқаролари, 15 % - Қозоғистон фуқаролари. Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари – 9 %дан.

Янгиликлар лентаси
0