Самарқандга халқаро олимпиада иштирокчилари келишни бошлади

© Пресс служба Минобразования УзбекистанаВ Самарканде проводится международная олимпиада по физике и астрономии
В Самарканде проводится международная олимпиада по физике и астрономии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида 23 июнга қадар илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Самарқанд темир йўл вокзалида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчи ва меҳмонларининг дастлабки гуруҳи тантанали кутиб олинди, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Сдача ЕГЭ по математике в Гимназии номер 4 в Карачаевске - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритади

Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик иштирокида самимий кутиб олинди.

Иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрида муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар бўйлаб саёҳат, маданий-маърифий учрашувлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 23 июнга қадар илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадада дунёнинг қатор давлатидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар ўқувчи ҳамда икки нафар жамоа раҳбаридан иборат гуруҳ иштирок этиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0