Аналитика

Биз ҳавас қилардик ўқитувчининг кийган кийимига қараб - доцент Қодиров билан суҳбат давоми

© СпутникМухаммаджон Кодиров
Мухаммаджон Кодиров - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди доцент Қодиров билан суҳбат давомида нега ёшлар ўқитувчилик касбини кам танлашаётгани, эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетиши масалаларига тўхталдик

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бугунги кунга келиб, яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, 2000-йиллар бошларида ҳам таълим соҳаси вакиллари — ўқитувчилар — халқ орасида катта обрў-эътиборга эга бўлганликларини инкор эта олмаймиз.

2000-йиллар бошларига қадар, балки яна қўшимча 5-6 йил нарида ўқитувчилар орасида эркаклар кўп эди.

Ученики и учитель на уроке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг мавқеи оширилади
"Узоққа бормай, дадамни мисол келтирадиган бўлсам, 42 йил давомида мактабда немис тили ўқитувчиси бўлиб ишлаганлар. Кечагидек ёдимда, уйимизга эркак ўқитувчилар тез-тез меҳмонга келиб туришарди. Математика, жисмоний тарбия, чет тиллари ўқитувчилари… Уларнинг суҳбатлари, кайфияти ҳақида эслайдиган бўлсам, ўз касбига муҳаббати, болаларга меҳри барқ уриб турарди. Айтмоқчи бўлганим, зиёлилар қатлами орасида эркаклар шу кечаю-кундузда аввалгидек кўп кўзга ташланмайди", — дейман доцент Қодировга мурожаат қилиб.

Суҳбатдошим бунинг боисини ойлик масаласига тақайди. Эркак киши, айниқса, у ҳали ёш бўлса, ўқитувчи бўлиб ишлаши мумкин бўлмай қолганини таъкидлайди.

"Уруш йилларидан кейинги даврларда ўқитувчини кўрсангиз — ҳавас қилардингиз унинг кийимини кўриб, ейдиган овқатини кўриб. Биз ололмаган гўштларни, биз ололмаган колбасаларни улар магазиндан олиб кетарди. Аммо бугун очиғини айтиш керак, шу кунгача ўқитувчиларга берилган ойлик ҳеч кимни қониқтирмаётганди. Ёшлар шунинг учун кетиб қолишаяпти. Тўғри, улар олдин ҳавас қилиб келаяпти, дейлик институтни битирган бўлса 1-2 йил ишлаяпти ҳам, лекин кейин қараса, ҳалиги ойлик ҳеч ортмаяпти. Ваҳоланки, ёшлар, ёш кадрлар жуда керак бугун. Улар компьютерни билишади, замонавий технологиялардан хабардор" — дейди доцент.

Мухаммаджон Кодиров - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўқитувчи зўрға юрибди, уни ҳурмат қилиш керак - доцент Қодиров янги қарорга изоҳ берди
Суҳбатдошим эркаклар ойлик уч-тўрт баробар кўп бўлган соҳаларга ўтиб кетишаётганини таъкидлайди.

"Сир эмас, армияга офицер бўлишга ҳозир навбат катта — пора беришга тайёр одамлар. Офицер бўлиб олсам, ўқитувчиликдан қутуламан, хизмат қиламан армияда, ойлигим 3та ўқитувчининг ойлигига баробар бўлади, дейдиганлар бор! Қаерга кетяпти, нега кетяпти, деймиз. Иложсизликдан кетяпти-да. Ёш оила бўлса, озиқ-овқатига ойлиги етиши керак-ку. Демак, етмаяпти, шунинг учун кетаяпти. Ўқитувчиларни бу даражага олиб келмаслик керак", — дейди Қодиров ва ҳозирда кўпчилик ўқитувчилар ҳатто тушлик қилмай қўйишганини айтади.

Шу ерда, эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ҳукумати шу кечаю-кундузда ўқитувчиларнинг ижтимоий таъминланганлиги, уларнинг обрўйи, мавқеи масалаларига ўз ёндашувини қайта кўриб чиқмоқда.

Яқинда эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилиши кутилмоқда. Шунингдек, таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган, ўқувчилари ҳудудий, республика ва халқаро миқёсдаги турли фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрларга энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан 20 баробаригача миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тартиби жорий этилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала