Дунёда

Туркия АҚШга жавобан 300 миллион долларлик бож киритмоқда

© AP Photo / MTI, Janos MarjaiМинистр экономики Турции Нихат Зейбекчи
Министр экономики Турции Нихат Зейбекчи - Sputnik Ўзбекистон
Илгарироқ Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу Анқара АҚШга қарши жавоб чораларини киритишга тайёрлигини маълум қилган эди. Туркия ишлаб-чиқариш ҳажми бўйича жаҳонда саккининчи ўринни, АҚШга экспорт қилиш бўйича эса - олтинчи ўринни эгаллайди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik.  АҚШ Туркиядан олиб кирилаётган пўлат ва алюминийга бож киритгани эвазига Анқара пайшанба кундан бошлаб Вашингтонга қарши 22 турдаги америка товарларига умумий қиймати 300 миллион долларлик бож киритмоқда, деб баёнот қилди Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи.

Аждар Куртов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Куртов: АҚШ Ўзбекистон билан савдода Хитой ва Россияга тенглаша олмайди

АҚШ ўз ҳаракатларини миллий хавфсизлик билан далиллаган ҳолда, март ойида мамлакатга олиб кириладиган пўлат учун 25%, алюминий учун эса 10% миқдорида бож киритган эди. ЕИ ва бошқа қатор давлатларга нисбатан бу божлар июнь ойидан бошлаб кучга кирди. Ишлаб-чиқарувчилари янги божларга дуч келган барча давлатлар, қарши чораларга тараддуд кўришаётганини маълум қилишди, бу эса "савдо уруши" вужудга келиши хавфини уйғотмоқда.

Илгарироқ Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу Анқара АҚШга қарши жавоб чораларини киритишга тайёрлигини маълум қилган эди. Туркия ишлаб-чиқариш ҳажми бўйича жаҳонда саккининчи ўринни, АҚШга экспорт қилиш бўйича эса — олтинчи ўринни эгаллайди.

"АҚШ пўлат ва алюминийга қўшимча божларни киритди. Биз АҚШга 1,18 миллиард долларлик пўлат экспорт қиламиз, ушбу мамлакатдан кириб келадиган импорт ҳажми эса 1,3 миллиард долларни ташкил этади. Биз ушбу муаммони улар билан музокараларда ҳал этишга ҳаракат қилдик, лекин бу натижа бермади. Улар биздан қўшимча равишда 260 миллион долларлик бож олишади. Биз ҳам ҳаракатга киришдик ва 22 турдаги америка товарларига 300 миллион долларлик қўшимча бож киритдик. Бугундан бошлаб улар кучга кирди", — деди NTV телеканали эфирида Зейбекчи.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала