Мудофаа вазирлиги ҲАН инспекцияси Халқаро армия ўйинларига тайёрланмоқда

© Министерство обороны РУзИнспекция Минобороны РУз по надзору военных автомобилей готовится к АрМИ-2018
Инспекция Минобороны РУз по надзору военных автомобилей готовится к АрМИ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
IV Халқаро армия ўйинлари "АрМИ-2018" 28 июль санасидан 11 август санасига қадар ўтказилади

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобил назорати (ҲАН) инспекцияси Чирчиқ гарнизонида жорий йилнинг август ойида ўтказиладиган Халқаро армия ўйинларида "Йўл патрули" мусобақасида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Международные армейские игры - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Халқаро армия ўйинларининг 13 та турида иштирок этади
2017 йилда ўтказилган учинчи Халқаро армия ўйинларининг "Йўл патрули" танловида биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҲАН инспекцияси ҳарбий хизматчилари учинчи ўринни эгаллаган эди.

Таъкидланишича, тайёргарлик дастури доирасида савоб ишларга қўл урилган — ҲАН инспекцияси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинган.

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҲАН ходимлари билан ўқув йиғини ташкил этилди. Унда истиқболдаги режалар, ҳарбий автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари, бартараф этилиши керак бўлган камчиликлар ҳамда АрМИ-2018 доирасида ўтказиладиган "Йўл патрули" ҳалқаро мусобақасига тайёргарлик кўриш жараёни билан боғлиқ бўлган масалалар хусусида вазифалар белгиланди.

Йиғиндан сўнг "Чирчиқ" полигонида "Йўл патрули" мусобақаси иштирокчилари саралаш синовларидан ўтказилди.

Танлов шартларига кўра, мусобақа қатнашчиси шахсий қурол ва бронежилет кийиб, махсус автомобиль ёрдамида 3700 метрдан иборат бўлган хавфли бурилиш, қиялик, экстремал эстакада ва ишора кўрсаткичлари билан ажратилган йўлакдан ҳаракатланди. У белгиланган ҳудудда тўхтаб, турли усулларда нишонга қарата пистолетдан ўқ узди. Кейин темир йўл кесишмасидан ўтиб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Патриотический ролик - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Ҳудди шу тартибда яна ҳаракатланиб, юзага келган ёнғинни бартараф этди. Жамоаларнинг уч нафар аъзоси мазкур масофани якка тартибда босиб ўтган бўлса, қолган икки нафари (улардан бири жамоа сардори) автомобилда техник меъёрларни бажарди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, энг кўп балл жамғарган капитан Дилшод Тошпўлатов, сержантлар Абдулла Хакимов, Сиддиқ Аъзамов, Фарход Мусаев ва Аваз Ёқубов (техник назоратчи Икром Алимов) нуфузли мусобақада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала