Собиқ ҳакам: Равшан Эрматов ўйинни яхши бошқарди

© Sputnik / Рамиль СитдиковРавшан Ирматов во время матча ЧМ 2018 Аргентина-Хорватия
Равшан Ирматов во время матча ЧМ 2018 Аргентина-Хорватия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча машҳур ўзбек ҳаками Равшан Эрматов Аргентина - Хорватия баҳсини бошқарди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Холмат Мирзааҳмедов championat.asia сайтига берган интервьюсида машҳур ўзбек ҳаками Равшан Эрматов кеча бўлиб ўтган Аргентина — Хорватия баҳсини қандай бошқаргани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эрматов ва унинг бригадасига катта раҳмат. Ҳакамларимиз ўйинни яхши бошқаришди. Энг муҳими, қўпол хатолар кузатилмади. Фақат бир вазиятда Эрматов хорватлар футболчиси Ракитичнинг оёғини рақиб ўйинчиси босганини кўра олмай қолди. Менимча, ўша вазиятда Равшан ўйин динамикасида эди. Лекин қолган ҳолатлар бўйича умуман эътироз йўқ",-деди у.

Равшан Ирматов успокаивает футболистов сборных Хорватии и Аргентины в матче ЧМ-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия баҳсида биронта хато қилмади

Унинг айтишича, жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар бирданига сариқ карточка кўрсатишмаяпти.

"Улар олдин футболчилар билан мулоқотда бўлишяпти. Менимча, ФИФА томонидан шундай кўрсатма берилган бўлса керак. Чунки "сариқ" бериш осон, лекин уни қайтариб олиш қийин. Шу боис Равшан Эрматов ҳам дарров карточка кўрсатмасдан олдин ўйинчилар билан гаплашишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилди",-дейди Мирзааҳмедов.

Холмат Мирзааҳмедов ўйин жуда оғир кечгани ва босим юқори бўлганини айтди.

"Эрматов барча сариқ карточкаларни вақтида ва тўғри берди. Агар шу орқали ўйинчиларни тинчлантирмаганида балки баҳс охирларига келиб жанжал чиқиши мумкин эди. Эрматов эса буни вақтида пайқай олди ва ҳар икки жамоа аъзоларини ўз пайтида совутишга улгурди", дея фикр билдирди собиқ ҳакам.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган Аргентина-Хорватия учрашувида хорватияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди.

Янгиликлар лентаси
0